Россия “Оқ каскалилар”нинг Суриядан қувилишини истамоқда

Россия “Оқ каскалилар”нинг Суриядан қувилишини истамоқда

Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя Сурияда “Оқ каскалилар” ташкилотининг фаолият кўрсатишини хавфли деб атади, дея хабар бермоқда DW.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ёпиқ йиғилишида Небензя Ғарб мамлакатларини “Оқ каскалилар”нинг Суриядан олиб чиқилишини тезлаштиришга чақирган.

“Террорчилар олиб чиқилиши керак. Уларнинг цивилизациялашган жамиятда бўлиши яхши фикр эмас”, – деб айтган Россия вакили.

АҚШ, Буюк Британия ва Франция вакиллари эса Небензянинг баёнотига эътироз билдирган. Хусусан, АҚШлик дипломат Россия вакилининг сўзларини «ёлғон айблов», британиялик дипломат эса «мантиқсиз» деб атаб, Россияни Хавфсизлик Кенгаши вақтини беҳуда сарфлашни тўхтатишга чақирган. Франция вакили эса «Оқ каскалилар» юзлаб инсонларнинг ҳаётини қутқарганини таъкидлаган.

«Оқ каскалилар» (ёки «Сурия фуқаролик мудофааси») ташкилоти кўнгиллилари қуролли тўқнашувлар пайтида фуқароларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади. Сурия ҳукумати «Оқ каскалилар»ни террорчи ташкилотлар рўйхатига қўшган.

Manba: azon.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!