Россия Одессани ўққа тутди, қурбонлар бор

Россия Одессани ўққа тутди, қурбонлар бор

Сешанбага ўтар кечаси Одессада Россия учувчисиз учоқларининг ҳужуми оқибатида етти киши, жумладан, икки бола жароҳат олди, камида 14 хонадон вайрон бўлди.

Бу ҳақда шаҳар мери Геннадий Труханов маълум қилди.

Қайд этилишича, Одессанинг турар-жой секторида душман ҳужуми натижасида фуқароларнинг уйлари зарар кўрган ва ёнғин содир бўлган. Фавқулодда хизматлар оқибатларини бартараф этиш устида ишламоқда. 34 киши, жумладан, уч нафар бола қутқарилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!