Россия нодўст давлатлар билан ўз зарарига ишламайди – Путин

Россия нодўст давлатлар билан ўз зарарига ишламайди – Путин

Путин: Бизга нисбатан очиқ-ойдин дўстона муносабатда бўлмаганлар билан зарарига ишламаймиз.

Россия президенти Владимир Путин Россия томони санкцияларга қарамай ишончли ҳамкор бўлиб қолишини, аммо дўстона бўлмаган давлатлар билан зарарига ишламаслигини айтди.

Бу ҳақда у металлургия соҳасидаги вазиятга бағишланган йиғилишда айтиб ўтди, деб ёзмоқда RT.

“Россия ҳар қандай сиёсий муаммолардан қатъи назар, хорижий харидорлар ва ҳамкорлар учун ҳар доим металлургия маҳсулотларини ишончли ва масъулиятли етказиб берувчи бўлиб қолади. Аммо бизга нисбатан очиқ-ойдин дўстона муносабатда бўлмаганлар билан зарарига ишламаймиз”, - деди Путин.

Путин, шунингдек, бу нафақат металл бозорига, балки бошқа экспорт товарларига ҳам тегишли эканлигини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!