Россия Мудофаа вазирлиги Тожикистон Қуролли кучларига разведка машиналарини топширди

Россия Мудофаа вазирлиги Тожикистон Қуролли кучларига разведка машиналарини топширди

Айтилишича, техникаларни топшириш маросими Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган. «Россия ва Тожикистон президентлари ўртасидаги мавжуд келишувларга мувофиқ беғараз ёрдам бериш доирасида Тожикистон томонига Россия ҳарбий маҳсулотларини етказиб бериш давом этмоқда. Россия Тожикистон Республикаси Қуролли кучларига 12 та ‘БРДМ-2М’ русумли зирҳли разведка ва патруль машиналарини топширди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тадбирда Россия номидан Марказий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари генерал-майор Евгений Циндяйкин, Тожикистон томондан эса Тожикистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Хисрав Бобозода иштирок этган.

«Тожикистоннинг жанубий чегараси яқинида беқарорлик кучайиб бораётганида, биз биргаликда давлатларимиз хавфсизлигини таъминлаймиз. Бу ишончли ва тасдиқланган техникадир. Бу Тожикистон Республикаси Қуролли кучларининг жанговар салоҳиятини оширади ва яна бир муҳим кучга айланади», — деган Циндяйкин ўз нутқида.

https://ria.ru/20210911/mashina-1749635534.html


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!