Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги фуқароларга ўта зарурат бўлмаса, Венесуэлага саёҳат қилишдан тийилишни, туроператорларга эса вазият барқарорлашгунга қадар саёҳат пакети сотувини тўхтатишни тавсия қилди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.
Вазирлик ушбу қарорини АҚШнинг Венесуэлага қарши ҳарбий операцияси ва янги ҳужумлар уюштирилиши ҳақидаги таҳдидлар билан изоҳлади. Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам сайёҳларга худди шундай мурожаат билан чиққан эди.
“Россия туроператорлари ва сайёҳлик агентликларидан Венесуэла Боливар Республикасига туристик ҳамда айрим хизматларни тарғиб қилиш ва сотишни вазият нормаллашгунига қадар тўхтатиб туриш талаб қилинади”, дейилади Иқтисодий ривожланиш вазирлиги баёнотида.
Ҳозирда Венесуэлада бўлиб турган россиялик сайёҳларга ўта эҳтиёткор бўлиш, маҳаллий ҳокимият ҳамда Россия дипломатик ваколатхоналарининг хабарларини кузатиб бориш ва уларнинг кўрсатмаларига амал қилиш маслаҳат берилди.
Россия самолёти 5 январь куни АҚШ ҳужумидан кейин илк бор Венесуэлага йўл олди. Рейс Conviasa авиакомпанияси томонидан амалга оширилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.