Россия элчиси АҚШ Давлат департаментига чақирилди

Россия элчиси АҚШ Давлат департаментига чақирилди

Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов Қора денгиз устида Америка учувчисиз самолёти билан содир бўлган воқеадан сўнг АҚШ Давлат департаментига чақирилди.

Бу ҳақда Америка ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради “РИА Новости”.

14 март куни АҚШ Европа қўмондонлиги Россиянинг Су-27 самолёти Қора денгиз узра Американинг MQ-9 учувчисиз учоғи парвонасига урилгани, шундан сўнг дрон сувларга қулагани ҳақида маълум қилди.

Давлат департаменти воқеа юзасидан Россия билан алоқа ўрнатиш ниятида эканлигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!