Россия, АҚШ ва Хитой ядровий синовларни қайта бошлаши мумкин

Россия, АҚШ ва Хитой ядровий синовларни қайта бошлаши мумкин

Россия, АҚШ ва Хитой сўнгги бир неча йил ичида ядровий иншоотларини модернизация қилмоқда. Бу ҳақда CNN сунъий йўлдош тасвирлари таҳлилига таяниб хабар берди.

Олинган маълумотларга қараганда, Хитойдаги Шинжон ядро полигонида, АҚШ Невада чўлида ва Шимолий Муз океанидаги Россияга тегишли Новая Земля архипелагида янги ядро объектлари пайдо бўлган.

Ядро қуролларини тарқатмасликни ўрганиш маркази профессори Жеффри Люис сўзларига кўра, сўнгги уч-беш йил ичида ушбу ҳудудларда янги туннеллар, йўллар ва омборхоналар қурилган, шунингдек, транспорт воситалари ҳаракати жадаллашган.

«Биз Россия, Хитой ва АҚШ ядровий синовларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақида кўп ишораларни кўряпмиз», деди Люис.

1996 йилда Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартнома имзоланганидан бери ушбу давлатларнинг ҳеч бири ер ости ядро синовларини ўтказмаган. Хитой ва Қўшма Штатлар шартномани имзолади, лекин уни ҳеч қачон ратификация қилмади. Россия эса уни имзолади ва ратификация қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!