Роналду яна бир мукофотга сазовор бўлди

Роналду яна бир мукофотга сазовор бўлди

"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду тўртинчи марта ESPY Awards'нинг "эркарлар футболи бўйича чет эллик энг яхши спортчи" номинацияси совринига лойиқ кўрилди.

Ушбу мукофот Американинг ESPN телеканали томонидан топширилади.

"Ушбу ажойиб мукофотдан миннатдорман. Бу мухлислар орасида овоз бериш йўли билан берилади, шунинг учун бу соврин мен учун муҳим аҳамиятга эга. Катта раҳмат. Афсуски, маросимда шахсан ўзим иштирок эта олмадим", – деди Роналду.

36 ёшли Роналду ўтган мавсумда "Ювентус" таркибида барча мусобақаларда 44 учрашув ўтказиб, 36 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!