Ривожланган мамлакатларнинг CОVID-19 вакциналарини сотиб олиш билан «овора»лиги жиддий муаммога сабаб бўлиши мумкин

Ривожланган мамлакатларнинг CОVID-19 вакциналарини сотиб олиш билан «овора»лиги жиддий муаммога сабаб бўлиши мумкин

Қашшоқликка қарши курашиш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича  «ONE Campaign» ташкилоти маълумотларига кўра, ривожланган мамлакатлар ўз аҳолисини эмлаш учун талаб қилинадиган миқдордан анча кўпроқ вакциналар сотиб олишмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди. 

Таъкидланишича, Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Австралия, Канада ва Япония аллақачон 3 миллиарддан ортиқ дозада CОVID-19 вакциналарини сотиб олишган, бу уларнинг эҳтиёжларидан 1 миллиардга ошиқдир. 

Бундай ҳолат эса бошқа мамлакатлар учун вакциналардан фойдаланиш имкониятини чеклашга олиб келади, пандемия муддатини узайтириши мумкин, чунки миллиардлаб одамлар коронавирус инфекциясидан ҳимоясиз қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!