Рекорд! Исроил Мадримов қозоғистонлик рақибини таслим этиб, Ўзбекистонга 20-олтин медални келтирди

Рекорд! Исроил Мадримов қозоғистонлик рақибини таслим этиб, Ўзбекистонга 20-олтин медални келтирди

Бугун, 1 сентябрь санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида финал баҳслари бўлиб ўтди.

Ҳозиргина 75 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Исроил Мадримов финал жангини ўтказди. Унга ҳал қилувчи жангда қозоғистонлик Абилхан Аманқул рақиблик қилди. Ҳакамлар 3:1 ҳисобида ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа Ўзбекистоннинг олтин медаллари сони 20 тага етди.

Аввалроқ -49 кг ва -60 кг вазнда Ҳасанбой Дўстматов, Шунқор Абдурасулов кумуш, -52 кг вазндаги Жасурбек Латипов ҳамда -56 кг вазнли боксчи Миразизбек Мирзҳалилов, шунингдек, -64 кгдаги Иқболжон Холдоров, -69 кг вазнли Бобоусмон Ботуров эса олтин медалга эга чиққани ҳақида хабар берилганди.

Шу тариқа финалга чиққан 7 нафар ўзбекистонлик боксчидан 5 нафари олтинга, 2 нафари эса кумуш медалга эга чиқди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!