“Реал” ўз футболчисини “Бавария”дан ололмаслиги мумкин, агар…

“Реал” ўз футболчисини “Бавария”дан ололмаслиги мумкин, агар…

Роналду “Ювентус”га сотилгач, “Реал” таркибни кучайтириш ҳақида ўйлаб қолди. Хусусан, “қироллик клуби” Хамес Родригесни “Бавария”дан муддатидан аввал қайтариб олмоқчи.

Колумбиялик футболчи Мюнхен клубига 2 йиллик ижара асосида ўтганди. Шунинг учун “Бавария” футболчини Мадридга қўйиб юбормаслиги мумкин. Аммо агар Хамеснинг ўзи “Реал”га қайтишни истаса, “Бавария” уни қайтаришга мажбур бўлади.

Маълумотларга кўра, Хамес Хулен Лопетеги бошқарувидаги “Реал” омадини синаб кўрмоқчи, у Мадридга қайтишга қарши эмас. Ўз навбатида “Бавария” мутасаддилари ҳам “:Реал” раҳбарияти билан яхши муносабатда ва бир футболчини деб низога бормоқчи эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!