Равшан Ҳайдаров: «Энди осон рақиб қолмади»

Равшан Ҳайдаров: «Энди осон рақиб қолмади»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё ўйинлари нимчорак финалида Ҳонгконгга қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

«Кейинги босқичга чиққанимиз билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугун ғалабага ҳақли эдик. Ўйинни илк дақиқалариданоқ назорат қилдик ва ўйин давомида устунликни бой бермадик.

Олтин медал сари яна бир қадам ташладик. Бундан буёғига осон рақиб бўлмайди. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз»

Гуруҳ босқичида Бангладеш, Таиланд ва Қатар олимпиячиларига қарши ўйинларда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жами 10 гол урди ва дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Ҳонгконгга қарши ўйиндан кейин бу кўрсаткич 13:0 кўринишига келди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари чорак финалда Жанубий Корея—Эрон жуфтлиги ғолибига қарши кураш олиб боради.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!