«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нимадан паноҳ сўрардилар?»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нимадан паноҳ сўрардилар?»

Фазилатли имом, муҳаддис, шайх Муҳаммад Аввома айтадилар:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нимадан паноҳ сўрардилар?”

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам бизга қандай таълим берганлари ва тарбия қилганларига эътибор қаратинг!

Пайғамбаримизнинг кўрсатмаларидан бири – ҳар куни бомдод намозидан сўнг, тонгда, қуйидаги мазмундаги дуони ўқишга буюрар эдилар:

"Мен ушбу дуони такрорлаб ўқийман, токи бу дуони билмаганларимиз эслаб, ёдлаб олишсин: “Аллоҳумма иннаа нас’алука ъилман наафиъан, ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан” яъни,

“Аллоҳим, мен Сендан фойдали илм, яхши ризқ ва қабул бўлгувчи амал насиб этмоғингни сўрайман”.

Аллоҳнинг элчиси бизни эрта тонгданоқ фойдали илм сўрашга тарғиб қилдилар. Оддий илмгина эмас балки, фойдали илм сўрашни таълим бердилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни шунингдек, фойдасиз илмдан паноҳ сўрашни ўргатдилар. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ бу хусусда шундай дейдилар: “Илм уч хил бўлади:

1. Фойда келтирувчи манфаатли илм.

2. Зарар келтирадиган илм.

3. Фойда ҳам, зарар ҳам келтирмайдиган илм”.

Шу сабабдан Пайғамбар алайҳиссалом фойдасиз илмдан паноҳ сўраганлар. Чунки, наф келтирмаётган илм, табиийки, зарар келтирувчи илм бўлади. Бундай манфаатсиз илмни эгаллашда қимматли вақт, мол–мулк, соғлик ва умр сарф этилади. Бундай бефойда илмга вақт сарфлагандан кўра, ўрнига бирон хайрли амални таълим олганинингизда эди, сиз учун хайрлироқ ва яхшироқ бўлар эди.

Аrabic.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!