Раҳбарият тасдиқлади: Сульшер "МЮ"дан истеъфога чиқарилади

Раҳбарият тасдиқлади: Сульшер "МЮ"дан истеъфога чиқарилади

"Манчестер Юнайтед"нинг эгаси Жоел Глейзер клуб раҳбарияти қарорига кўра бош мураббий Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқаришга рухсат берди.

Инсайдер журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, “Юнайтед”нинг норвегиялик мутахассиснинг “ўзаро келишув асосида” истеъфога чиқиши ҳақидаги расмий баёноти тайёр.

Манбага кўра, техник директор Даррен Флетчер ва мураббий Майкл Керрик клуб Сульшерга ўринбосар топмагунча жамоани вақтинча бошқаришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, кеча “МЮ” “Уотфорд”га имкониятни бой берганди (1:4).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!