Қуролланган шахс бутун бошли автобусни гаровга олди

Қуролланган шахс бутун бошли автобусни гаровга олди

Украинанинг Луцк шаҳрида қуролланган шахс автобусни портлатиб юбориш билан таҳдид қилмоқда, у 20 га яқин йўловчини гаровга олди.

Aвтобус шаҳар марказидаги Театралная майдонида тўхтаб турибди, ҳудуд махсус кучлар томонидан қуршаб олинган. Деразалардан бири синган, аммо пардалар ёпилган, зарбалар эшитилмоқда. Бундан ташқари, жиноятчи шаҳарда яна бир ўғирланган автобус борлигини даъво қилмоқда.

Эркак аниқ талаблар қўймаган, унинг шахсияти ва мақсадлари аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!