Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,1 фоизга ошди

Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,1 фоизга ошди

Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот реал кўринишда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,1 фоизга ўсди, деб хабар беради ҚР Миллий статистика бюроси.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот ҳажми 120,5 трлн тенгени ташкил этади.

Энг юқори ўсишни кўрсатган тармоқлар:

Қурилиш – 13,3%

Улгуржи ва чакана савдо; автомобиль ва мотоциклларни таъмирлаш — 11,3%

Ахборот ва алоқа — 7,5%

Ташиш ва сақлаш - 7,1%

Турар жой ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш — 5,4%

Кончилик ва карьерларни қазиб олиш — 4,6%

Ҳисоботга кўра, 2023 йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 13276,7 АҚШ долларини ташкил қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!