Қозоғистон Республикасидаги “Қозоқипаксаноат” бирлашмаси раҳбари Султон Бакиров бошчилигида Туркистон вилояти туманлари ҳокимлари ва бир гуруҳ тадбиркорлардан иборат делегация Андижон вилояти Марҳамат туманидаги “Ипак кўчат” тутчилик кластерида бўлди.
Меҳмонлар тутчилик ва ипакчиликдаги “ўзбек модели”ни, тажрибасини Қозоғистонда жорий этиш, ҳамкорликда тут плантацияларини ташкил этиш, ҳамда ҳозирги кунга келиб йўқолиб кетиш арафасида турган ипак қурти боқиш анъанасини қайта тиклаш мақсадида ташриф буюрди. “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси билан келажакда ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқиш, ипак қурти боқишнинг замонавий усулларини жорий қилишда мутахассислар гуруҳини жалб этиш каби масалалар кўриб чиқилди.
– Бугунги кунда бизда мавжуд тутзорлар маънан эскирган, ипак қурти боқиш учун яроқсиз ҳолда, – дейди “Қозоқипаксаноат” бирлашмаси раҳбари Султон Бакиров. – “Марҳамат-2017” навли тутни Ўзбекистондан сотиб олиб, қозоқ далаларида тутчилик кластерларини ташкил қилиш ниятидаман. Бунга шахсан Туркистон вилояти губернатори розилик билдирган. Мақсад сизлардаги тажрибани ўзимизда жорий этиш орқали маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларга даромад манбаига эга бўлган касбни ўргатишдан иборат.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.