Қозоғистонда SMS орқали пенсияга чиқариш бошланди

Қозоғистонда SMS орқали пенсияга чиқариш бошланди

Ҳозирча лойиҳа «Фуқаролар учун ҳукуматлар» ишчилари ўртасида татбиқ этилаётган бўлиб, ташкилотда 22 минг киши ишлайди.

Илгари  пенисонерлар, албатта, аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига бориши ва қатор ҳужжатбозликларни бошдан ўтказишига тўғри келарди.

Эндиликда пенсия ёшига 10 кун қолган кишига хизматни проактив йўл билан расмийлаштириш ҳақида SMS-хабар келади. Бунга розилар «ҳа» сўзини қайтариб жўнатиб юборса кифоя. Албатта, проактив хизматдан фойдаланиш учун фуқаро ўз меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни Меҳнат шартномалари ягона тизимига олдиндан тақдим этган бўлиши шарт, — дейди Жамоатчилик билан ишлаш департаменти директори Мурат Жуманбой.

Лойиҳа синовдан ўтса, бошқа ташкилотларда ҳам жорий этишга киришилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!