Қозоғистонда коронавирус юқтирган 500 нафар тиббиёт ходимига товон пули тўланди

Қозоғистонда коронавирус юқтирган 500 нафар тиббиёт ходимига товон пули тўланди

Қозоғизтон Бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетова иш жойида COVID-19 инфекциясини юқтирган тиббиёт ходимларига тўланадиган товон пули тўғрисида гапириб берди.

"Соғлиқни сақлаш вазири билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг қўшма буйруғи мавжуд. Унда товон пулини тўлаш ва ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби белгиланган. Шуни таъкидлаш керакки, ҳудудий комиссиялар ҳар бир тиббиёт ходимнинг ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқади», - деди у.

Унинг айтишича, агар тўлов тўғрисида қарор қабул қилинса, ҳужжатлар тўплами Меҳнат вазирлиги тизимига киритилади.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этилган ва тасдиқланган тўловларни ҳар куни назорат қилади. Биздаги маълумотларга кўра, ҳозиргача 500 тиббиёт ходимига товон пули тўланди», - деди А.Есмағамбетова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!