Қозоғистон "ТикТок"ни чеклаш имкониятини ўрганмоқда

Қозоғистон "ТикТок"ни чеклаш имкониятини ўрганмоқда

Қозоғистон ТикТок ижтимоий тармоғига киришни чеклаш имкониятини ўрганмоқда, деди Қозоғистон маданият ва ахборот вазири Аида Балаева.

“Мен ҳозир буни тақиқлаймиз демаяпман, биз бу масалани ["ТикТок"ка киришни чеклаш] ўрганяпмиз, чунки қўшни ва бошқа давлатлар бундай чоралар кўраётганда биз ҳам уларнинг тажрибасини ўрганамиз”, деди Балаева.

"Биз буни [киришни чеклаш масаласини] кўриб чиқишимиз керак, чунки биз ҳаммамиз бунга аралашамиз, болалар томоша қилмоқда ва у ерда қандай сўкинишлар борлигини кўрасиз", деб тушунтирди Маданият вазирлиги раҳбари.

Аввалроқ ТикТок ижтимоий тармоғи қўшни Қирғизистонда ҳам ишини қисман тўхтатган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!