Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев яна бир раҳбарни ишдан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев яна бир раҳбарни ишдан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раҳбарини алмаштирди. Энди бу лавозимни Асет Иргалиев эгаллаб турибди. Бу ҳақда 6 январь, пайшанба куни давлат раҳбарининг расмий сайтида маълум қилинди.

Бунгача 35 ёшли Иргалиев Миллий иқтисодиёт вазирлигини бошқарган эди.

Тоқаев фармони билан шу кунгача Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси лавозимида ишлаб келган Остона халқаро молия маркази губернатори Қайрат Келимбетов лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров россиялик ҳамкасби Владимир Путин, Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев ва Арманистон бош вазири Никол Пашиньян билан Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилгани маълум бўлган эди. Томонлар, шунингдек, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) низомига мувофиқ хавфсизлик бўйича ягона позицияни муҳокама қилдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!