Қозоғистон ҳукумати сув тошқинидан жабрланганларга қўшимча ёрдам кўрсатишни тасдиқлади

Қозоғистон ҳукумати сув тошқинидан жабрланганларга қўшимча ёрдам кўрсатишни тасдиқлади

Қозоҳистон ҳукумати сув тошқинидан жабр кўрган аҳолига қўшимча ёрдам кўрсатиш механизмларини тушунтирди.

Қабул қилинган қарорга мувофиқ, жабрланувчиларга йўқотилган мол-мулкнинг ўрнини қоплаш учун 150 БҲМгача миқдорда қўшимча ёрдам кўрсатилади. Бунга музлатгич, плита, стол, стул, каравот, кир ювиш машинаси, телевизор ёки радио, сув ва иситиш мосламалари киради.

Компенсация тўлаш тўғрисидаги қарор маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги тегишли комиссия томонидан қабул қилинади. Компенсация миқдори мулкка етказилган зарарнинг хусусиятига боғлиқ бўлади ва 50 дан 150 БҲМ гача бўлиши мумкин.

«Аҳоли ўз мол-мулкига етказилган зарарга кўра товон пули олади: баъзиларига 150, бошқаларга эса 50 ёки 80 БҲМ, ва ҳоказолар миқдорида товон пули берилиши мумкин. Бу қўшимча ёрдамни сув тошқинидан жабр кўрган барча оилаларга бериладиган 100 БҲМ миқдоридаги бир марталик тўловдан ажратиб кўрсатиш зарур», - деди Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Бауиржан Сиздиқов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!