Қорақалпоғистонлик талабалар Регби бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлишди

Қорақалпоғистонлик талабалар Регби бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлишди

26-28 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг регби-7 тури бўйича Ўзбекистон кубоги ва чемпионати ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жамоалар иштирок этди. Ушбу мусобақаларда муносиб иштирок этган республикамизнинг ўғил болалар ва қизлар терма жамоалари ғолиблар қаторидан жой олиб қайтди. Улар орасида институтимизнинг жисмоний маданият факультети талабалари ҳам борлиги биз учун катта ғурур ҳисобланади.
1996 йили туғилган ва ундан кичик ёшдаги ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган Нукус олий спорт маҳорат мактаби қизлар жамоаси таркибида иштирок этган институтимизнинг жисмоний маданият факультети 3-курс талабаси Гулим Бегманова, 1-курс талабалари Умида Балтабаева ва Гулназ Утепбаевалар терма жамоамиз ғалабасига муносиб ҳисса қўшиб, Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлди.

Шу билан бирга, пойтахтимиздаги республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўғил болалар жамоаси таркибида иштирок этган жисмоний маданият факультети 1-курс талабалари Айдос Ниязов ва Ерназар Махамбеткаримовлар ўз ўйинлари билан терма жамоамизнинг Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлишига катта ҳисса қўшди.
Яна битти қувончли томони, катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида қизларимиз 2-ўринни эгаллаган бўлса, ўғил болаларимиз фахрли 3-ўриндан жой олди.
Спортчи ўғил-қизларимизнинг мазкур катта мусобақада яхши натижани қайд этишида институтимизда спорт билан мунтазам шуғулланиш учун яратилган шароитлар ва профессор-ўқитувчиларнинг берган кўникмалари асос бўлиб хизмат қилди.

Manba: kruz.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!