Қорақалпоғистондаги дала майдонида қоровулнинг жасади топилди

Қорақалпоғистондаги дала майдонида қоровулнинг жасади топилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида 11 февраль куни Жайҳун ОФЙда жойлашган Азиз замин фермер хўжалиги дала майдонидаги вагончада ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида вагончанинг 22 кв.м. майдонида ички қисми, жиҳозлари ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида юқоридаги фермер хўжалиги қоровули О.О.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин электр иситиш печини ёқиб назоратсиз қолдириши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирувни ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!