Қорақалпоғистонда рашкчи эр хотинини пичоқлаб ташлади

Қорақалпоғистонда рашкчи эр хотинини пичоқлаб ташлади

Қорақалпоғистоннинг хўжайли туманида эркак рашқ оқибатида ҳам ўзига ҳам рафиқасига пичоқ урди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

2019 йил 21 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи Т.Т. уйида рашқ туфайли бирга яшовчи рафиқаси Г.М.ни, сўнг ўзини ҳам пичоқ уриб жароҳатлади , - дейилади хабарда.

Натижада эр-хотин тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, оиладаги қотилликларнинг аксарияти айнан рашк туфайли содир этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!