«Қора ният» сериали актрисаси ҳибсга олинди

«Қора ният» сериали актрисаси ҳибсга олинди

«Қора ният» сериалида Лила ролини ижро қилган актриса Айшегул Чинар полиция ходимлари томонидан қамоққа олинди. Бу ҳақда Haberturk маълум қилди.

Қайд қилинишича, Истанбулнинг Бэйликдузу туманида дўстлари билан ҳордиқ чиқарган актриса уйда қайтаётганида полиция ходимлари томонидан тўхтатилган. Тинтув вақтида Айшегулнинг машинасидан наркотик моддалар топилган. Қамоққа олинган Чинар кўрсатмасида булар унга тегишли эмаслиги, ҳеч қачон наркотик моддалардан фойдаланмаганини таъкидлаган.

«Ушбу тузоқ ҳоли жойимга қўймаётган собиқ йигитим томонидан уюштирилган», — деган Чинар.

Маълумот учун, 1999 йилда Анталияда дунёга келган Айшегул Муждат Гезен номли санъат марказининг театр бўлимини тамомлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!