Қор туфайли 200 мингдан ортиқ хонадон электр энергиясисиз қолди

Қор туфайли 200 мингдан ортиқ хонадон электр энергиясисиз қолди

АҚШнинг жануби-шарқий ҳудудларига кучли қор бўронлари кузатилди. Натижада 1,3 мингдан зиёд авиарейслар бекор қилинди, деб ёзади The New York Times.

Бу борада Шимолий ва Жанубий Каролина штатлари энг кўп жабр кўрди. Ушбу ҳудудларда қор билан биргаликда муз ёмғири ҳам ёққан. Оқибатда 200 мингдан ортиқ уйлар электр токисиз қолган. Юзлаб ЙТҲ содир бўлган. Айни пайтгача табиий офат туфайли бир киши ҳаётдан кўз юмганлиги хабар қилинган. У бошқариб кетаётган автомобиль устига дарахт қулаб тушган.

Иккала штатда ҳам 11 декабрга қадар темир йўл қатнови тўхтатилган.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, қор бўронлари сусайишни бошлаган. Шунга қарамай, расмийлар аҳолини зарурат бўлмаган ҳолатда ўз уйларини тарк этмаслик ва шахсий автоуловларидан фойдаланмасликка чақирган.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!