Қишлоқ хўжалигида инновацион ёндашув. Роботлар даври келдими?

Қишлоқ хўжалигида инновацион ёндашув. Роботлар даври келдими?

Шу кунгача ишчи кучининг етишмаслиги фермер хўжаликларидаги кенг кўламли операцияларнинг давомликлига салбий таъсир кўрсатаётган эди. Энди бу муаммо эмас. АҚШнинг агротехник компаниялари ушбу ҳолатни нормаллаштириш учун турли вазифаларни бажаришга ёрдам берадиган роботларни ишлаб чиқмоқда.

🤖 Роботлар мева йиғиш, экиш, кўчириб ўтказиш, йиғиш, пуркаш ва бегона ўтларни тозалаш каби операцияларни бажаришда фермерларга кўмакчи бўла олади. Бундай қишлоқ хўжалиги роботлари такрорланувчи дала ишларини ҳам автоматлаштиради.

📈 Бундан ташқари, роботлар чорва молларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларида, тортиш, инкубация, соғиш ва озиқлантириш каби вазифаларни мустақил бажара олади. Роботларни ўз фаолиятига интеграциялаш орқали фермерлар умумий ҳосилдорликни оширади ва хатоларни камайтиради, натижада деҳқончилик самарадорлиги ортади.

🏢 Канаданинг "Nexus Robotics" компаниясида ишлаб чиқарилаётган "Robotic Weeders" ва "Le Chevre" номли агротехникаси далалардаги бегона ўтларни аниқлаш ва олиб ташлаш дастурига эга. Робот бегона ўтлар ва экинларни фарқлаш учун чуқур ўрганиш алгоритмлари ва камералардан фойдаланади.

🌱 Шунингдек, у экинларнинг ўсаётган шароитлари тўғрисида маълумотларни тўплайди ва фермерларга асосланган қарорлар қабул қилиш учун маълумотлардан фойдаланиш имконини беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!