Қиш яқин: Украина Ғарбнинг ёрдамисиз ўзини тиклай олмайди

Қиш яқин: Украина Ғарбнинг ёрдамисиз ўзини тиклай олмайди

Киев расмийлари Россиянинг энергетика инфратузилмаси объектларига ракета зарбалари кўпайишини кутмоқда ва Ғарбдан шикастланган объектларни таъмирлаш учун эҳтиёт қисмларни Украинага топширишни сўрамоқда. Бу ҳақда Politico Украина ва Aмерика расмийларига таяниб ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Киев ўзининг ғарбий ҳамкорларига вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш учун етарли моддий-техник базага эга эмаслигини айтган. Украина захира қисмлари орасида генераторлар, қувурлар керак.

Танқислик юзага келган тақдирда, мамлакатда электр ва газ тақчиллиги даври юзага келади, бу эса жойларда жангларни мураккаблаштиради ва тинч аҳолининг кўчишига олиб келади, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва логистика соҳасида муаммоларни келтириб чиқаради.

“Бу биз ҳозир америкаликлар ва европаликлар билан муҳокама қилаётган энг муҳим масалалардан бири. Қиш ҳақиқатан ҳам қаттиқ бўлади”, деди нашрга Украина ҳукумати маслаҳатчиси. Унинг фикрича, энергия етишмаслиги мамлакат учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!