Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатлари учун муддатидан олдин сайловлар бўлиб ўтади

Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатлари учун муддатидан олдин сайловлар бўлиб ўтади

Қирғизистонда Ош, Қара-Су ва Баткен бир мандатли сайлов округларидаги Жогорку Кенешнинг бир қатор депутатлари ваколатлари муддатидан олдин тугатилиши муносабати билан парламентга халқ депутатлари муддатидан олдин сайловлар бўлиб ўтади, деб хабар беради Каzinform.

Ҳозирда сайловолди ташвиқоти давом этмоқда ва 2024 йил 27 апрель соат 8:00 гача давом этади. 15 апрелдан бошлаб округлардаги сайлов комиссиялари депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан қўшма учрашувларини ўтказмоқда.

Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, бир мандатли учта округ бўйича сайловда 30 нафар номзод иштирок этмоқда, улардан 10 нафари Баткенда, 7 нафари Қара-Суда ва 13 нафари Ош бир мандатли округларида.

Маълум қилинишича, аввалроқ барча номзодлар сайловни қонун доирасида ўтказиш бўйича меморандум имзолаган бўлиб, унга кўра улар фақат қонун доирасида иш олиб боришга, бир-бирларига, жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали “қора пиар” ишлатмасликка ваъда беришган.

Қирғизистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатларининг навбатдан ташқари сайлови 2024 йил 28 апрелда бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!