Қидирув эълон қилинган ғиждувонлик фирибгар Украинада ушланди

Қидирув эълон қилинган ғиждувонлик фирибгар Украинада ушланди

Қидирув эълон қилинган Ғиждувонлик фирибгар Украинанинг Киев шаҳрида ушланган. 

Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) да кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрган, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йилнинг 18 август кунидан қидирув эълон қилинган, Ғиждувон тумани Буктарой МФЙ да доимий рўйхатда турувчи, 1991 йилда туғилган Э.К., вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Украинанинг Киев шаҳри ҳудудида аниқланиб, унга нисбатан юритилган қидирув бекор қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!