Қашқадарёлик эркак қўлга олинди: у нега пора бермоқчи бўлди?

Қашқадарёлик эркак қўлга олинди: у нега пора бермоқчи бўлди?

Жорий йил 16 сентябрь куни Чироқчи тумани ИИБ ходими раҳбариятга мурожаат қилиб, унга пора таклиф қилинаётганини билдирди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, 15 сентябрь куни Жиззах вилояти, Зарбдор туманида яшовчи Н.Т. ва Жиззах шаҳрида яшовчи Ю.К.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича ўзини Н.Т.нинг тоғаси деб таништирган фуқаро К.Б. ходимнинг олдига келади. Уларга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги чорани бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартириш ҳамда жиноят ишини уларнинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришни сўрайди ва эвазига пора таклиф қилади.

Ушбу билдирги юзасидан шу куни вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида К.Б. ходимга хизмат хонасида 2 миллион сўмни пора сифатида бераётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!