Қашқадарёлик эркак ҳамқишлоғини катта пулга чув туширди

Қашқадарёлик эркак ҳамқишлоғини катта пулга чув туширди

Жорий йилнинг 15 май куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туман прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, унда 2018 йил ноябрь ойида Чайдари қишлоғида яшовчи М.Х. ҳамқишлоғи Н.Н.ни тадбиркорлик қилиш мақсадида Хитой Халқ Республикасига кетаётганлигини эшитиб, унга Швецариядаги банкда ўзининг ҳисобида катта миқдорда пули борлиги ва Хитой Халқ Республикасидаги ҳисоб рақамига 10 000 АҚШ доллари ўтказиб беришини айтиб, ундан 3 млн. сўм пул ва 5 000 АҚШ долларини олган ва унинг ҳисоб рақамига пул ўтказганлиги ҳақида сохта банк қоғозини тақдим қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!