Қашқадарёлик 26 яшар заргар Амир Темурнинг узугини тикламоқда

Қашқадарёлик 26 яшар заргар Амир Темурнинг узугини тикламоқда

Ҳунармандлар сулоласининг олтинчи авлоди бўлган Шариф Раупов Ғузор туманидаги Чақар маҳалласида истиқомат қилади. Эндигина 26 ёшни қарши олган бўлсада, ўзбек миллий заргарлик санъати ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда, дея хабар беради ЎзА.

Айни кунда Шарифжон Ўзбекистондан олиб кетилган нодир заргарлик буюмларининг нусхаларини қайта тиклаяпти. Масалан, «Жевак» деб аталувчи тақинчоқнинг асл нусхаси Санк-Петербургдаги Эрмитаж музейида сақланмоқда. Унга кумуш, асл маржон, марварид каби қимматбаҳо тошлар билан зеб берилган.

— Икки йилдан буён Амир Темур бобомизнинг узугини тиклаяпман, — дейди Ш.Раупов. — Саркарданинг узуги жуда ноёб бўлган. Унинг устида Темурийлар салтанатининг муҳри бўлган. Мустақиллик байрамигача тайёр бўлади насиб этса. Асли эса Америка Қўшма Штатларидаги музейда сақланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!