Қашқадарёдаги сўнгги бемор: "Бир ота сифатида хаёлимдан ўтаётганларини тушунтириб бера олмайман"

Қашқадарёдаги сўнгги бемор:  "Бир ота сифатида хаёлимдан ўтаётганларини тушунтириб бера олмайман"

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятидан коронавирусга чалинган  энг сўнгги бемор ҳам реабилитицияга кузатилди.

Қайд этилишича, мазкур бемор Б.Ш. 36 ёшда, Чироқчи туманида яшайди. Унинг оиласидан жами беш нафар киши Тошкент шаҳридаги қариндошидан (у касаллик оқибатида вафот этди) коронавирус инфекциясини юқтириб олган.

Очиғи, бу мўъжизани кўпчилик  изоҳлашга ожиз қолмоқда. Гап шундаки, Б. Ш. ва унинг тўрт нафар фарзанди тождор вирусга чалинган бир пайтда, шукурки,  турмуш ўртоғини  бу дард негадир четлаб ўтди. Балки бу фақатгина болалари ва яқинлари саломатлигини тилайдиган ОНАларгагина насиб этадиган мўъжизавий қудрат ифодасидир?!

Айни пайтда карантиндан чиққан она ва унинг оғир дарддан соғайган саккиз ёшли фарзанди Чироқчидаги уйига кузатилиб, хонадони чироғини ёқди...

- Оиламни бу дард чангалидан асраб қолган шифокорларимизга бошим ерга теккунича таъзим қиламан, - дейди оила соҳиби. - Касаллик аломатлари билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига келтирилган куним ўзимдан ўтганини ўзим биламан. Хаёлимда фақат биргина ташвиш  - "Эй худо, оиламни, болаларимни ўзинг асра! Бу дард дунёни зир титратиб турибди, биз нима қила оламиз энди?!" Президентимизга, ҳукуматимизга минг раҳмат! Дунёнинг манаман деган давлатлари даволаш харажатлари фалон минг доллар деб  турганида бутунлай текинга оиламнинг саломатлигини асраб қолиб, бизни оёққа турғазишди. Бир ота сифатида хаёлимдан ўтаётганларини ҳозир тушунтириб бера олмайман. Оғир дарддан соғайган болаларим қаторида яқин инсонларимга айланиб қолган, ўз ҳаловатидан кечиб, бизга ғамхўрлик қилган дўхтирларни ҳам бағримга босгим келади...

Дарвоқе, сўнгги бемор реабилитацияга кузатилган куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг фидойи тиббиёт ходимларига миннатдорлик туҳфалари - озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундай рағбатлар ҳали кўп давом этади. Зеро, эл саломатлигининг асл посбонлари ҳар қанча қадр, ҳурмат ва рағбатга муносибдир!

Нуриддин Эгамов,
Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
ахборот хизмати раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Хитойликлар оролни эгаллади ва тарк этди

У ерда Хитой байроғи ўрнатилган.

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

Испаниядаги фавқулодда ҳолат туфайли «Барселона» - «Интер» учрашуви бошқа вақтга кўчирилиши мумкин

El Desmarque хабарига кўра, Испанияда электр энергиясининг ўчиб қолиши туфайли Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги "Барселона" - "Интер" учрашуви кўчирилиши мумкин.

Россия тез орада ғурурдан портлаб кетади

Лавровнинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон "турли соҳаларда алоқаларни давом эттирмоқда.

Россия Ҳиндистон ва Покистонга мурожаат қилди

Россия томони Покистон ва Ҳиндистонни келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш учун босиқлик сақлашга ва конструктив мулоқот олиб боришга ундамоқда.

Россияликлар энди урушмоқчи эмас

Украинадаги рус ҳарбийларининг деярли тўртдан уч қисми (72 фоизи) жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тарафдори.

Қозоғистон Хитойга ер бергани ҳақиқатми?

Қозоғистон ТИВ бу ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.

Европа зулматга чўмди

Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.

Жигарни тозалаш учун фойдали маслаҳатлар

Кўпроқ сув ичинг. Сувга лимон қўшинг. Сув ва лимон шарбати токсинларни олиб ташлаш учун жигарни рағбатлантиради.

Австралияда ҳукумат рухсати билан 700 та коала отилди

Виктория бош вазири Хаcинта Алланнинг айтишича, қарор ҳар томонлама ва синчковлик билан баҳоланганидан кейин қабул қилинган.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

"Украиналиклар руслар босиб олган ҳудудларни де-факто беришга тайёр"

"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.

Исроил олов ичида қолди

Мамлакатни йирик ўрмон ёнғинлари қамраб олди.

Сурхондарёда ЙПХ ходимларини калтаклаган аёллар қамоққа олинди

Жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Сурхондарёда бир гуруҳ аёллар ва ЙПХ ходимлари жанжаллашди

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Исроил армияси Дамашққа зарба берди: Сурия режимига аниқ сигнал

Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мамлакат мудофаа вазири Исраэль Катцнинг қўшма баёнотида айтилади.

Трамп ўз саъй-ҳаракатларини қадрлайди, шу боис раҳм қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.

ҲАМАСдан Ғазода беш йиллик сулҳ

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳукумати таклифни рад этган ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишдан бош тортган.

Покистон Кашмирдаги терактни тергов қилишни таклиф қилмоқда

Покистон Кашмирдаги теракт юзасидан шаффоф, холис тергов ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Трамп НАСАнинг Марсдан тупроқ намуналарини келтириш миссиясини бекор қилишни таклиф этди

Оқ уй НАСАнинг Марсдан тупроқ намуналарини келтириш миссиясини ишлаб чиқишни тўхтатишни таклиф қилди.

Филиппинда юз берган ЙТҲда 4 нафар бола ҳалок бўлди

Қайд этилишича, автобус пулли магистрал учун ҳайдовчиси тўловни амалга ошираётган фургон билан тўқнашган.

Тошкентда BYD дарахтга урилиб ёниб кетди

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 13:34 да етиб бориб, ёнғин соат 13:57 да ўчирилган

Нови-Саддаги фожиа: минглаб серблар намойишга чиқишди

Сербиянинг икки йирик шаҳри Нови-Сад ва Белграддаги намойишчилар табиий офат учун масъул расмийларнинг жавобгарликка тортилишини талаб қилишди.

Японияда илон тезюрар поездларни икки соатга тўхтатиб қўйди

Бир метр узунликдаги илон ҳаводаги электр тармоғига ўралиб, электр тармоғида қисқа туташув ҳосил қилган.

Трампга Россия ва Украина ўртасида девор қуриш таклиф қилинган

АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.

ЖССТ ходимларнинг иш ҳақини молиялаштиришда қийинчиликларга дуч келмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.

Аргентинада 5,8 магнитудали зилзила юз берди

Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди .

Покистон шимоли-ғарбида содир бўлган жиддий йўл-транспорт ҳодисасида саккиз киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ҳисобот Dawn газетасига таяниб хабар беради.

Зеленский собиқ яқин одамига нисбатан санкциялар жорий этди

Зеленский ўз идорасининг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестовичга нисбатан санкциялар жорий этди.

Тошкентда вилоятида иккита машина ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида “ВАЗ-2102” ҳайдовчиси енгил даражадаги куйиш жароҳатини олган.

Германиядаги портда портлаш содир бўлди

Ҳодиса жойида 90 га яқин ўт ўчирувчилар, қутқарувчи ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ишламоқда.

Янгиҳаёт туманидаги цехда ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бухорода Chery ва юк машинаси тўқнашди

Тўқнашув оқибатида Chery автомобили ҳайдовчиси, 1967 йилда туғилган I.M., воқеа жойида вафот этган.

Эроннинг Бандар Аббос портидаги портлаш қурбонлари сони 70 кишига етди

Эрон расмийлари портлаш қўпорувчилик ҳаракати эканлигига далил йўқлигини айтди.

Ғазода 65 мингдан ортиқ бола очликдан даволанмоқда

Айни пайтда, Ғазо секторидаги тахминан 1,1 миллион бола ҳар куни очликка дуч келмоқда.

2100 йилга келиб ерда қорли қишлар камдан-кам учрайди

Тадқиқот илмий журналда чоп этилди.