Қашқадарёда ЙПХ ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Қашқадарёда ЙПХ ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқда “Қашқадарё гаиларидан навбатдаги” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Мазкур хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ махсус отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сержант Ж.Қосимов ўз билдиргисига кўра “эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, келгусида ЙҲХ билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланиши” чораси қўлланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!