Қашқадарёда фуқаролар ҳоким ўринбосарини дўппослашди. Нега?

Қашқадарёда фуқаролар ҳоким ўринбосарини дўппослашди. Нега?

Қамаши тумани Алишер Навоий номли МФЙ ҳудудида жойлашган “Файз” номли деҳқон бозори атрофида 2023 йил 2 январь куни тахминан соат 10:30ларда Қамаши тумани ҳокимининг ўринбосари М.Н. ва шу бозор раҳбари А.А.лар томонидан бозор ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бориш ҳамда бозор атрофига бетон ариқ ўрнатиш мақсадида туман Ободонлаштириш бўлимига қарашли экскаватор машинасини ишлатаётган вақтда “Файз” деҳқон бозори ҳудудида савдо ишлари билан шуғулланувчи Қамаши туманида яшовчи фуқаролар Қ.С., Б.Н., Т.З. ва И.А. ҳеч бир сабабсиз жанжал чиқарган.

Жанжал вақтида фуқаролар З.Т. ва Н.Б. қўллари билан ҳоким ўринбосари М.Н. қасддан бир неча маротаба уриб, Қамаши тумани Ободонлаштириш бўлимига қарашли экскаватор машинаси ойнасига тош отиб синдириб, “Файз” номли МЧЖ раҳбари А.А.га тегишли “Nexia-2” русумли автомашинага зарар етказиб, фуқароларни фаол қаршилик кўрсатишга жалб қилган.

Воқеа жойига Қамаши туман ИИБ ходимлари чиқиб, фуқароларни тинчлантириб, жамоат тартиби сақлашга эришилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!