Қашқадарёда 16 ёшли йигитнинг қўлидаги темир халқа ФВВ ходимлари ёрдамида олиб ташланди

Қашқадарёда 16 ёшли йигитнинг қўлидаги темир халқа ФВВ ходимлари ёрдамида олиб ташланди

Куни кеча тунги соат 23.30 лар атрофида Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қарши шаҳар Мевазор маҳалласида яшовчи 16 ёшли ўспирин йигит ўзининг эҳтиёцизлиги оқибарида ўнг қўл кўрсаткич бармоғи қаттиқ метал ҳалқага кириб, бармоқ шиши натижасида қисилиб қолганлиги сабабли уни олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отрядининг қутқарувчилари томонидан қисқа вақт ичида фуқарога ҳеч бир шикаст етказилмасдан, темир жисмни олиб ташлаҳда амалий ёрдам кўрсатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!