Қадр кечасида учун қанча савоб бор?

Қадр кечасида учун қанча савоб бор?

Биз ушбу мақолада қадр кечасини ибодат билан ўтказган киши оладиган савобнинг ҳажми ҳақида сўз юритамиз.

Қадр кечаси йил кечалари ичида энг улуғидир. Бу кеча ҳақида алоҳида сура нозил бўлган. Бу кечанинг улуғлигини оширган сабаблардан бири Қуръон айнан шу кечада нозил бўла бошлаганидир.

Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган:

إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِّنْ أَلْفِ شَهْرٍ تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِم مِّن كُلِّ أَمْرٍ سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ

“Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди? Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир” (Қадр сураси).

Ичимизда қадр кечасини умрида ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам топишни орзу қилмаган одам топилмаса керак.

Юқоридаги сура, хусусан, “Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир”деган оят ҳақида ўйлаб кўрсак, бошқа минг ойда амал қилиб, қанча савоб олсак, бу кечада бир амал қилиб, ундан ҳам кўп савоб олишимизни англаб етамиз.

Фикримиз тушунарли ва тасаввур қилишимиз осон бўлиши учун бу кечада эришиладиган савоб миқдорини рақамларда ифода этишга уриниб кўрайлик!

Хўш, минг ойда нечта кеча бор?

Бу жуда осон савол. Агар бир ойда 30 (ўттиз) кеча борлигини эътиборга олсак, минг ойда 30000 (ўттиз минг) кеча борлиги маълум бўлади. Демак, қадр кечасида бир амал қилган худди бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг)та амал қилгандек бўлади.

Албатта, биз савобни рақамларда келтиришда тахминий хулоса қиламиз. Чунки, оятда минг ойга баробар дейилмаган, балки минг ойдан яхшироқ дейилган. Бу эса савобнинг аниқ миқдори қанчалигини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди деганидир. Биз фақат минг ой ҳақида, амалларнинг минг ойга кўпайтирилиши борасида сўз юритамиз.

Қадр кечасида Қуръондан 1 (бир) ҳарф ўқисак, бошқа кечаларда 30000 (ўттиз минг) ва ундан ҳам кўпроқ ҳарф ўқигандек бўламиз.

Энди яна бир оятга эътибор қаратсак:

مَن جَاء بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا

“Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур” (Анъом сураси, 160-оят).

Қадр кечасида Қуръондан 1 (бир) ҳарф ўқиш бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг) ва ундан кўп ҳарф ўқишнинг савобига тенг дедик. Энди бу оятда айтилганидек, 30 000 (ўттиз минг)ни 10 (ўн)га кўпайтирамиз. Натижа 300 000 (уч юз минг) бўлади!

“Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” деган оятга биноан 1(бир) ҳарф учун 300 000 (уч юз минг)дан ҳам кўпроқ савоб бўлади.

Қуръони Каримдаги ҳарфларнинг сони 300 000 (уч юз минг)тадан кўпроқ бўлиб, қадр кечасида Қуръондан бир ҳарф ўқиган киши бошқа кечаларда Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққаннинг савобига тенг савоб олар экан.

Агар биз “Ихлос” сурасини ўқисак, қанча савоб оламиз? Бу сура басмала билан бирга 66 (олтмиш олти)та ҳарфдан иборатдир. Демак, биз “Ихлос” сурасини басмала билан бирга (яъни 66 та ҳарфни) бир марта ўқисак, Қуръони Каримни 66 (олтмиш олти) марта тўлиқ ўқиб чиққаннинг савобини оламиз.

Агар биз қадр кечасида бир марта дуо қилсак, “Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” оятига кўра, бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг) мартадан ортиқ,  “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур”оятини ҳам қўшганда, 300 000 (уч юз минг) мартадан кўпроқ дуо қилганнинг савобига эга бўламиз.

Агар биз қадр кечасида бизга ёмонлик қилган 1 (бир) дона инсонни кечирсак, “Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” оятига кўра, бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг) донадан ортиқ одамни,  “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур” оятини ҳам қўшганда, бошқа кечаларда 300 000 (уч юз минг) донадан кўпроқ кишини кечирганнинг савобига эга бўламиз.

Агар биз қадр кечасида 1 (бир) ракат намоз ўқисак, “Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” оятига кўра, бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг) ракатдан ортиқ намоз ўқиган,  “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур” оятини ҳам қўшганда, бошқа кечаларда 300 000 (уч юз минг) ракатдан кўпроқ намоз ўқиганнинг савобига эга бўламиз.

Агар биз қадр кечасида 1 (бир) марта садақа қилсак, “Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” оятига кўра, бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг) мартадан ортиқ,  “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур” оятини ҳам қўшганда, бошқа кечаларда 300 000 (уч юз минг) мартадан ортиқ садақа қилганнинг савобига эга бўламиз.

Агар биз қадр кечасида қариндошимизга 1 (бир) марта силаи раҳм қилсак, “Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” оятига кўра, бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг) мартадан ортиқ,  “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур” оятини ҳам қўшганда, бошқа кечаларда қариндошларимизга 300 000 (уч юз минг) мартадан кўпроқ силаи раҳм қилганнинг савобига эга бўламиз.

Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Аллоҳ таоло барчамизнинг ихлосимизни зиёда қилсин! Рамазон ойини ғанимат билиб, ҳар дақиқасидан фойдаланиб қолишга, хусусан, қадр кечасида солиҳ амалларни қилиб бедор бўлишга муяссар этсин!

Manba: muslim.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Хитойликлар оролни эгаллади ва тарк этди

У ерда Хитой байроғи ўрнатилган.

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

Испаниядаги фавқулодда ҳолат туфайли «Барселона» - «Интер» учрашуви бошқа вақтга кўчирилиши мумкин

El Desmarque хабарига кўра, Испанияда электр энергиясининг ўчиб қолиши туфайли Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги "Барселона" - "Интер" учрашуви кўчирилиши мумкин.

Россия тез орада ғурурдан портлаб кетади

Лавровнинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон "турли соҳаларда алоқаларни давом эттирмоқда.

Россия Ҳиндистон ва Покистонга мурожаат қилди

Россия томони Покистон ва Ҳиндистонни келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш учун босиқлик сақлашга ва конструктив мулоқот олиб боришга ундамоқда.

Қозоғистон Хитойга ер бергани ҳақиқатми?

Қозоғистон ТИВ бу ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.

Россияликлар энди урушмоқчи эмас

Украинадаги рус ҳарбийларининг деярли тўртдан уч қисми (72 фоизи) жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тарафдори.

Европа зулматга чўмди

Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.

Жигарни тозалаш учун фойдали маслаҳатлар

Кўпроқ сув ичинг. Сувга лимон қўшинг. Сув ва лимон шарбати токсинларни олиб ташлаш учун жигарни рағбатлантиради.

Австралияда ҳукумат рухсати билан 700 та коала отилди

Виктория бош вазири Хаcинта Алланнинг айтишича, қарор ҳар томонлама ва синчковлик билан баҳоланганидан кейин қабул қилинган.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Ҳабиб ЕЧЛда ким ғолиб бўлишини истаётганини айтди

Менинг фикримча, улар бу мавсумда ЕЧЛни ютишади. Агар тўғрисини гапирсам, уларнинг ғалабасини жуда хоҳлайман.

Индзаги ва Чалҳанўғлу мафияга алоқадорлиги учун дисквалификация қилинди

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

"Украиналиклар руслар босиб олган ҳудудларни де-факто беришга тайёр"

"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.

АҚШ "ахлатхона"даги F-16 самолётларини Украинага юбормоқда

Бу ҳақда Американинг The War Zone онлайн журнали ёзмоқда.

Ёнғин ичида қолган Исроил Франциянинг ёрдамига рад жавоб берди

Бугун, 1 май куни Исроилга бир неча давлатдан ўт ўчириш самолётлари келиши кутилмоқда.

ҲАМАСдан Ғазода беш йиллик сулҳ

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳукумати таклифни рад этган ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишдан бош тортган.

Покистон Кашмирдаги терактни тергов қилишни таклиф қилмоқда

Покистон Кашмирдаги теракт юзасидан шаффоф, холис тергов ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Трамп НАСАнинг Марсдан тупроқ намуналарини келтириш миссиясини бекор қилишни таклиф этди

Оқ уй НАСАнинг Марсдан тупроқ намуналарини келтириш миссиясини ишлаб чиқишни тўхтатишни таклиф қилди.

Филиппинда юз берган ЙТҲда 4 нафар бола ҳалок бўлди

Қайд этилишича, автобус пулли магистрал учун ҳайдовчиси тўловни амалга ошираётган фургон билан тўқнашган.

Тошкентда BYD дарахтга урилиб ёниб кетди

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 13:34 да етиб бориб, ёнғин соат 13:57 да ўчирилган

Нови-Саддаги фожиа: минглаб серблар намойишга чиқишди

Сербиянинг икки йирик шаҳри Нови-Сад ва Белграддаги намойишчилар табиий офат учун масъул расмийларнинг жавобгарликка тортилишини талаб қилишди.

Японияда илон тезюрар поездларни икки соатга тўхтатиб қўйди

Бир метр узунликдаги илон ҳаводаги электр тармоғига ўралиб, электр тармоғида қисқа туташув ҳосил қилган.

Трампга Россия ва Украина ўртасида девор қуриш таклиф қилинган

АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.

ЖССТ ходимларнинг иш ҳақини молиялаштиришда қийинчиликларга дуч келмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.

Аргентинада 5,8 магнитудали зилзила юз берди

Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди .

Покистон шимоли-ғарбида содир бўлган жиддий йўл-транспорт ҳодисасида саккиз киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ҳисобот Dawn газетасига таяниб хабар беради.

Исроил олов ичида қолди

Мамлакатни йирик ўрмон ёнғинлари қамраб олди.

Зеленский собиқ яқин одамига нисбатан санкциялар жорий этди

Зеленский ўз идорасининг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестовичга нисбатан санкциялар жорий этди.

Тошкентда вилоятида иккита машина ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида “ВАЗ-2102” ҳайдовчиси енгил даражадаги куйиш жароҳатини олган.

Германиядаги портда портлаш содир бўлди

Ҳодиса жойида 90 га яқин ўт ўчирувчилар, қутқарувчи ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ишламоқда.

Янгиҳаёт туманидаги цехда ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бухорода Chery ва юк машинаси тўқнашди

Тўқнашув оқибатида Chery автомобили ҳайдовчиси, 1967 йилда туғилган I.M., воқеа жойида вафот этган.

Эроннинг Бандар Аббос портидаги портлаш қурбонлари сони 70 кишига етди

Эрон расмийлари портлаш қўпорувчилик ҳаракати эканлигига далил йўқлигини айтди.

Ғазода 65 мингдан ортиқ бола очликдан даволанмоқда

Айни пайтда, Ғазо секторидаги тахминан 1,1 миллион бола ҳар куни очликка дуч келмоқда.

2100 йилга келиб ерда қорли қишлар камдан-кам учрайди

Тадқиқот илмий журналда чоп этилди.