Путиннинг мурожаатномасига шарҳ қолдиришни тақиқлаб қўйишди. Нега?

Путиннинг мурожаатномасига шарҳ қолдиришни тақиқлаб қўйишди. Нега?

Биринчи канал бир неча мингта салбий изоҳлар сабабли Youtube да Путиннинг табриги билан боғлиқ изоҳларни ёпишга мажбур бўлди, дея хабар бермоқда Русский монитор сайти.

Ufq.uz га кўра, руслар Путинга 60 мингдан ортиқ (!) ёқтирмаслик (дислайк) босишган. Чунки, кўплаб изоҳларда миллий етакчи номига номеъёрий лексиконлар қўлланилган бўлган.

Одамлар пенсия ёшини кўтаргани, нархларни оширгани учун президентга миннатдорлик билдирди , уни уй-жой ва коммунал хизматларнинг инқироз учун айбдор деб топишди ва бунинг оқибатида 31-декабрь куни одамлар Магнитогорскда турар-жой биноси остида нобуд бўлганлиги ҳақида ёзишди. Эътиборли жиҳати шундаки, деярли ҳеч қандай ижобий шарҳлар йўқ.

Кўринишидан, янги йил байрамлари муносабати билан таниқли Оьлгин тролларида дам олиш бўлган кўринади, дея киноя билан хабар бермоқда сайт.

Алексей Навальний бунга эътибор қаратиб, ўз Твиттеридаги ҳис-ҳаяжонли шарҳлари билан бир неча скриншот тасвирини юборди. Мухолифат етакчисининг твитидан 15 дақиқа ўтгач, Биринчи канал раҳбарияти уйғониб кетган ҳамда изоҳ қолдириши ва лайк лар функциясини ўчириб қўйган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!