Путин яна бир давлат раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Путин яна бир давлат раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Россия президенти Владимир Путин Малининг ўтиш даври президенти Ассими Гоита билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Ассими Гоита Россия томони кўрсатган ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши учун Владимир Путинга ўз миннатдорчилигини билдирди”, — дейилади РИА Новости хабарида.

Қайд этилишича, давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.

“Айниқса, Россия озиқ-овқатлари, ўғитлар ва ёқилғиларни Малига етказиб бериш масаласи кўриб чиқилди”, дейилади матнда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!