Путин ва Лукашенконинг учрашуви қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Путин ва Лукашенконинг учрашуви қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Россия ва Беларусь Президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенконинг учрашуви жорий йил 22 февраль куни Сочида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган. 

Таъкидланишича, музокаралар чоғида Россия-Беларусь стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама қилинади. 

Матбуот хизматининг хабар беришича, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги йирик қўшма лойиҳаларга, шунингдек, Иттифоқ давлати доирасидаги интеграция жараёнларини илгари суришга эътибор қаратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!