Путин Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатишни талаб қилди

Путин Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатишни талаб қилди

Россия президенти Владимир Путин 7 октябрда Арманистон ва Озарбайжондан Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатишни талаб қилди. Ҳозирда Тоғли Қорабоғда юз бераётган қонли тўқнашувлар озарлар ва арманлар ўртасида сўнгги 25 йил ичида юз берган энг қирғинбарот урушга айланди.

Путин чоршанба куни давлат телевидениесига берган интервьюсида Тоғли Қорабоғ борасида гапириб, бу уруш бўйича Арманистоннинг раҳбари Никол Пашинян билан доимий алоқада бўлиб турганини айтди.

«Албатта, бу жуда катта фожиа. Одамлар ўлмоқда, иккала томон ҳам катта йўқотишларга дуч келмоқда. Ва биз ушбу можарога яқин келажакда барҳам берилади деган умиддамиз», - деди Путин.

Ҳозирда Арманистонни Россия, Озарбайжонни эса Туркия қўллаб-қувватламоқда.

Шунингдек, Владимир Владимирович АҚШда бўладиган президентлик сайловида демократик партиядан номзод қилиб кўрсатилган Жо Байденнинг Россия ҳақида айтган гапларини анти-Россия ҳаракатлари деб атади. Лекин Путин Байденнинг қуроллар назорати борасидаги сўзларига қўшилишини айтиб, Россия АҚШга президент бўладиган ҳар қандай шахс билан иш олиб бора олишини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!