Путин: рубль дунё валюталари орасида энг яхши суръатни кўрсатмоқда

Путин: рубль дунё валюталари орасида энг яхши суръатни кўрсатмоқда

Россия президенти рубль 2022 йилда дунё валюталари орасида энг яхши кўрсаткични намоён этаётганини маълум қилди.

Жорий йилда рубль курси дунё валюталари орасида энг яхши суръатни кўрсатмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Миллий валюта – рубль курси ҳам мустаҳкамланмоқда. Жорий йилда у, эҳтимол, дунё валюталари орасида энг яхши суръатни намоён этмоқда”, - деди Путин иқтисодий масалаларга бағишланган йиғилишда.

У Россия Ғарб мамлакатлари санкциялари келтириб чиқарган ташқи чақириқларга дош бераётганини қўшимча қилди.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Россиядаги ҳафталик инфляция секинлашган.
“Аста-секин инфляция секинлашмоқда, ўтган ой давомида унинг суръатлари март даражасига қараганда бир неча бараварга қисқарди”, - деди Путин.
Аввалроқ “Bloomberg ” агентлиги рубль дунёнинг энг яхши кўрсаткичларга эга валютасига айланганини маълум қилган эди. Таъкидланишича, рублнинг даромадлари ҳукумат томонидан валютани ҳимоя қилиш учун кўрилган бир қатор чора-тадбирлар натижасида юзага келди. Россия капитал назоратини ўрнатишдан ташқари экспортчиларни валютани сотишга мажбур қилиб, табиий газ учун рублда тўланишини талаб қилмоқда.
12 май кунги Москва биржаси маълумотларига кўра, доллар илк бор 2020 йил февралиидан буён 65 рублга тушган. Евро эса илк бор 2017 йил июнидан буён 67 рублни ташкил қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (4 )

    Asomiddin
    Malades aka yanayam tuwiring
    Tolib
    Рассия урааа
    N U R A D D I N
    50 олиб келинг
    Jahongir
    😂😂😂😂