Путин Қирғизистон президентига ажойиб шамшир совға қилди (+фото)

Путин Қирғизистон президентига ажойиб шамшир совға қилди (+фото)

 Россия етакчиси Владимир Путин Қирғизистон президенти Садир Жапаровга шамшир ҳадя қилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон агентлигига манбалари маълум қилди.

Путин Қирғизистон президентига ажойиб шамшир совға қилди (+фото)

Жапаров 24-25 февраль кунлари Москвада расмий ташриф билан бўлди. Қирғизистон президенти россиялик ҳамкасби билан учрашиб музокаралар ўтказди. Жапаров кейинроқ Россия ОАВларига берган интервьюсида Путинга қирғиз усталари ясаган қилич ҳадя қилганини маълум қилди.

Путин Қирғизистон президентига ажойиб шамшир совға қилди (+фото)

“Энг қизиғи, Владимир Владимирович ҳам Садир Нургожоевичга олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар билан ясалган нақшли шамшир совға қилди”, - деган манбалар.

Қирғизистон президенти матбуот котиби Галина Байтерек ушбу хабарни тасдиқланган ва шамшир Тарихий музейга берилишини айтган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!