Путин Макронга телеграмма юборди: "Биз сиз билан ҳамдардмиз"

Путин Макронга телеграмма юборди: "Биз сиз билан ҳамдардмиз"

Россия президенти Владимир Путин Франция президенти  Эммануэль Макронга телеграмма юборди, унда у Нотр-Дам-де-Нис черковидаги қирғиннинг шафқатсиз эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда 29 октябрь, пайшанба куни Кремл веб-сайтида хабар берилди.

"Биз яна бир бор инсон ахлоқи тушунчаси террорчиларга мутлақо бегона эканлигига амин бўлдик", деб ёзди Россия раҳбари ўз мурожаатида.

Путин халқаро терроризмга қарши кураш "бутун дунё ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни" талаб қилишини таъкидлади. "Россия Франция халқининг ғазаби ва қайғусига шерик", – дея хулоса қилди у.

Маълумот учун, пайшанба куни эрталаб Ниццадаги черков яқинида номаълум шахс томонидан қилинган ҳужум ҳақида маълум бўлди. Натижада уч киши ҳалок бўлди, қурбонлардан бирининг боши кесилди. Воқеа бўйича терговни антитеррор прокуратураси олиб бормоқда. Ҳозир ҳужум қилган шахс касалхонада. ОAВ маълумотларига кўра, у ҳужум пайтида у "Aллоҳу Aкбар!" дея бақирган.

Ниццада барча черковлар вақтинча ёпилади, деб ёзади ТAСС.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!