Путин армиянинг 2019 йил учун бош вазифасини маълум қилди

Путин армиянинг 2019 йил учун бош вазифасини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазирлиги йиғилишида Россия армиясининг 2019 йил учун бош вазифаси ядровий учлик жанговар салоҳиятини мустаҳкамлашдан иборатлигини айтди. Путиннинг айтишича, ракеталарга қарши истиқболли мудофаа тизимлари ни яхшироқ енга оладиган замонавий қуролга тезроқ ўтиш лозим.

Глобал устуворликни сақлашда муҳим роль ўйновчи ядровий учлик сезиларли мустаҳкамланди. Бунда замований қурол улуши 82 фоизни ташкил қилади. Дунёда муқобили йўқ, энг янги қуролни ривожлантиришда жиддий илғор қадамлар амалга оширилди , деб айтган Путин.

Россия президентининг таъкидлашича, гап Авангард ракета мажмуасининг серияли ишлаб чиқарилиши бошлангани, Сармат нинг муваффақиятли синовлари, Кинжал гипертовуш мажмуасининг тажрибавий-жанговар навбатчилик олиб бориши, Пересвет жанговар лазер мажмуаларини қўллашни машқ қилиш ҳақида бормоқда.

Путин мудофаа-саноат мажмуаси ва қурол-аслаҳа соҳасидаги замонавий ишланмалар мамлакатнинг хавфсизлигини узоқ йилларга таъминлашга имкон беришини таъкидлаб ўтган.

Шу билан бирга, Россия раҳбари қуролларга харажатлар бўйича устувор жиҳатларни тўғри белгилай олиш, пулларни сочиб ташламаслик, бир рубль ҳам белгиланмаганмақсадда ишлатилмаслигига чақирган

.Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!