Президент Украина вакцинасини ўзида синовдан ўтказишга тайёрлигини айтди

Президент Украина вакцинасини ўзида синовдан ўтказишга тайёрлигини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский  коронавирусга қарши  Украина вакцинасини ўзида синовдан ўтказишга тайёрлигини айтган.

Аввалроқ Украина президенти девони матбуот хизмати Украинада коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқаришни ўрганишгача бўлган босқичи натижаларини Зеленскийга тақдим этилгани ҳақида хабар берган эди. Вакцина ишлаб чиқаришга даъвогар компаниялардан бири DiaPrep System Inc президенти Михаил Фаворов  Украина 9-12 ой ичида коронавирусга қарши ўз вакцинасига эга бўлишига умид билдирган.

«Бу вакцина ноёбдир, чунки у бошқаларникига ўхшамайди. Мен Вакцина кўрсатган натижалардан мамнунман ва уни ўзимда синаб кўришга тайёрман», – деган Зеленский Украинанинг тўртта телеканалига берган интервьюсида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!