Президент: "Шунча иш бўлганда, аёллар ўз танасини сотиши бу шармандалик"

Президент: "Шунча иш бўлганда, аёллар ўз танасини сотиши бу шармандалик"

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев аёлларни эҳтиёт қилишга чорлади.

Давлат раҳбари фикрига кўра, ўз қизларини эҳтиёт қилмайдиган мамлакатлар йўқ бўлишга маҳкум қилинган.

Назарбоев мисол тариқасида қўшни Хитойни келтиради. Ундан ҳозирги вақтда аёлларга қараганда эркаклар, 60 миллионга кўпдир.

Улар ўзига жуфт топиш мақсадида бошқа давлатлар кетишмоқда. Давлатда қанчалик аёллар кам бўлса, шунчалик тезроқ миллат йўқ бўлади. Охир-оқибат, 3000 йилга келиб, қизлари кам бўлган миллатлар йўқ бўлиб кетишиши ҳисоб-китоб қилинган. Бу ҳақда ўйлаш қийин, бу аниқ ҳисобланган, шунинг учун қизларни эҳтиёт қилайлик , - деди Назарбоев Қозоғистоннинг 100 нафар янги чеҳраси лойиҳаси иккинчи босқич якунларига бағишланган тантанли маросимида.

Бундан ташқари, Назарбоев Қозоғистон ёшларини меҳнат қилишга чорлади.

Мен доим ёшларга квартирани йиғиштириш бу шармандалик ҳолат эмас деб айтиб келаман. Ишсиз ва бахтсиз бўлиб юриш шармандалик. Бу ерда шунча иш бўлганда, аёллар ўз танасини сотиши бу шармандалик , - деб таъкидлади президент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!