Президент мамлакатда коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланганини айтди

Президент мамлакатда коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланганини айтди

Эронда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда, касалликнинг бешинчи тўлқинига дуч келганлик эҳтимоли мавжуд, деди мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний.

"Жанубий ва жануби-шарқий туманларда коронавируснинг "дельта" штамми тарқалиши ҳолатлари кузатилди. Мазкур штамм бошқа вилоятларга ҳам кириб келди ва вазият аввалги ҳафталарга нисбатан сезиларли даражада ёмонлашди", - деди у.

Руҳонийнинг таъкидлашича, мамлакатда кунига 500 минг фуқарони эмлаш имконияти борлигига қарамасдан, вирус тарқалишининг олдини олиш борасидаги тавсияларга риоя қилиш зарур.

"Эҳтимол, бешинчи тўлқин бошланиб бўлди", - деди Эрон президенти.

Апрел бошларида Эрон ҳукумати мамлакатда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланганини маълум қилганди.

Эронда касаллик юқтирганлар сони 3,3 миллион нафарга етган, 85,6 минг бемор вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!